Ўзбекистон шаҳарсозлари ариқ нима эканини унутдиларми? - BBC Uzbek

09.04.2019
Ўзбекистондаги йирик шаҳарлар ҳар баҳорда сув остида қолаётгани мутахассисларнинг ирригация-дренаж тизими талабларини инкор этаётганларидан далолат, деган фикрдалар аксар ўзбекистонликлар. Бунда аксар уй-жой ва йўл қурилиши, ободонлаштириш ишларининг шоша-пиша, "байрамгача тез битириш"га ҳаракат қилинаётгани асосий сабаб бўлмоқда. 10 йилча олдин пойтахт Тошкент кўчаларини кенгайтиришга қарор қилинди, марказдан ўтган трамвай йўллари бузиб ташланди. Ана шу ободонлаштириш ишлари вақти айрим жойларда кўча четида лоток(ариқча)лар бўлиши кераклиги йўлсозларнинг ёдидан чиқиб қолгани аёнлашди. Ўшанда Би-би-си билан суҳбатлашган тошкентликлар янги қурилишларда шаҳар ирригация-дренаж тизими қоидаларига риоя қилинмаётганини айтган эдилар. Кейинроқ пойтахтдаги оқова тизимининг аҳволи ҳукумат комиссияси томонидан ўрганилди ва Тошкентнинг дренаж тизими талабга жавоб бермайди деган хулосага келинди. Афтидан, шаҳарсозликда қаттиқ ёғингарчилик эҳтимолини инобатга олиб иш тутиш қоидаси бутун Ўзбекистон бўйлаб рад этилмоқда. Сўнгги кунларда нафақат Ўзбекистон, қўшни Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эронда ҳам бир неча кунлик қаттиқ ёғингарчилик, сув тошқинлари кузатилди. "Агар Самарқанд шаҳрида қадимги ариқлар йўли ёпиб ташланмаганида, кўчаларни, инсонларнинг уйларини бунчалик кўп сув босмас эди", дейди самарқандлик эркин журналист, блогер Тошпўлат Раҳматуллаев.

Похожие видео

Показать еще