Шайх абдували корииБизни йӯлимиз мана бу.

25.07.2019
Уҳуд тоғи билан боғлиқ маълумотлар _ Уҳуд тоғи Мадинанинг шимолий тарафида жойлашган муборак бир тоғдир. Тоғнинг узунлиги 7 километр, кенглиги 2-3 километр, баландлиги эса 350 метрга яқин. Тоғ Мадинаи Мунавварадан тахминан 4-5 километр узоқликда жойлашган. Уҳуд тоғида бир неча ғор ва даралар мавжуд бўлиб, баъзи ғорларнинг баландлиги бир ярим метрни, узунлиги эса ўн метрни ташкил этади. Ушбу тоғ ва унинг атрофида кўплаб тарихий воқеалар бўлиб ўтган. Ана шулардан бири Уҳуд ғазотидир. Бу ғазот Бадр ғазотидан кейин, ҳижрий 3-йилда, мусулмонлар билан Қурайш қабиласи ўртасида бўлиб ўтган. Ушбу жангда минг нафар мусулмонлар уч минг сонли Қурайш қўшинига қарши курашдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша куни камончиларга тепаликдан тушмасликни, ўша ерда собит туришни тайинладилар. Бу тепалик ҳозир Уҳуд тоғи ёнида жойлашган бўлиб, “Жабалур румот” (Камончилар тоғи, тепалиги) деб аталади. Ўша ерда турган камончилар жанг тугади, ўлжалардан қолиб кетмайлик деган ўй билан пастга тушадилар. Тепаликда кам сонли кишилар қолишади. Бундан фойдаланган Қурайш иттифоқчилари тепаликнинг орқа тарафидан ўтиб, мусулмонларга ҳамла қилади. Олдинда Қурайш қўшини, ортда эса уларнинг иттифоқчилари мусулмонларни қуршаб оладилар. Ана шунда мағлубият юзага келади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган: أَوَلَمَّا أَصَابَتْكُم مُّصِيبَةٌ قَدْ أَصَبْتُم مِّثْلَيْهَا قُلْتُمْ أَنَّى هَـذَا قُلْ هُوَ مِنْ عِندِ أَنْفُسِكُمْ إِنَّ اللّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ “Сен: “Сизга мусибат етган пайтда, ҳолбуки ўзингиз ҳам икки бараварини етказган эдингиз, бу қаердан, дейсизми?! Бу ўзингизнинг ҳузурингиздан!” деб айт. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир”. (Яъни, ўзингиз сусткашлик қилдингиз, заифлашдингиз, ўзингиз Аллоҳнинг шартини буздингиз, ўзингиз Пайғамбарнинг амрига хилоф қилдингиз, энди келиб, “Бу қаердан?” дейсизми?! Билиб қўйинг, бу мусибатни ўзингиз ўзингизга чақириб олдингиз.) (Оли Имрон сураси, 165-оят). Ҳа, ушбу мағлубият Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига хилоф қилган камончилар сабабидан бўлган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юқорида зикр қилинган Уҳуд тоғидаги даралардан бирида душмандан ҳимояланиб, яширинган эканлар. Кўплаб саҳобалар мағлубиятдан саросимага тушиб, қочиб кетадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида саноқли саҳобалар у зотни пана қилиб, ўз таналари билан ул зотни ҳимоя қилиб туришган. Шу ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга “От, эй Саъд, от, ота-онам сенга фидо бўлсин!” деган эканлар. Бу ғазотда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари ёрилди, тишлари синди, юзларига совутнинг ҳалқаси санчилиб, ой юзларидан қон оқиб тушди. Шунингдек, Уҳуд ғазотида етмишта саҳобалар шаҳид бўлишди. Уларнинг саййиди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севикли амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳу эдилар. Жангдан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга шаҳидларни дафн қилишни амр этдилар. Улар ўша майдонга дафн этилдилар

Похожие видео

Показать еще