1 млн сўм, 1 қоп ун, 7,5 литр ёғ. Тракторда ёниб кетган ҳайдовчи ҳаёти шунча баҳоланди HD
Фарғона вилоят, Бешариқ туман ҳокимлиги тадбиркордан текинга олиб ишлатган юклагич-трактор 3 декабрь куни газ қувурини тешиб, портлаб кетганидан сўнг, тракторни вақтинча бошқарган ҳайдовчи касалхонада бир ҳафта ётиб, жон берди. Ҳайдовчи яқинларининг айтишларича, туман Ободонлаштириш бўлими иш пайтида ҳалок бўлганнинг оиласига 1 миллион сўм, бир қоп ун ва 7,5 литр ёғдан бошқа ёрдам бермаган. Эрининг маъракасини ўтказишга 500 минг сўм ёрдам сўраган аёлнинг илтимоси ҳам рад этилган. Ободонлаштириш бўлими бошлиғи тергов тугаб ишни суд кўрса 70 миллион сўмдан ортиқ товон пули берилиши мумкинлигини айтди. Бешариқ туман ҳокимининг ўринбосари Аваз Абдураҳмонов декабрь ойи бошида “Premier class leasing” МЧЖга қарашли 735 миллион сўмлик янги тракторни шағал юклаш учун унинг эгаси Бахтиёр Султоновдан илтимос қилиб, сўраб олган эди. Тракторни ҳокимликнинг ободонлаштириш бўлими ҳайдовчиси, 59 яшар Мирзажон Деҳқонов бошқарган. У ҳоким ўринбосари Аваз Абдураҳмонов кўрсатган жойдан 2-3 декабрь кунлари шағал олиб, машиналарга юклаб берган.
Похожие видео
Показать еще