Ўзбекистонда буйрак ва жигар кўчиришга рухсат берилди HD
23 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартибига оид муваққат низом”ни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Мутахассисларга кўра, шу пайтгача Ўзбекистонда одам органлари трансплантациясига оид меъёрий ҳужжат бўлмагани учун, ҳар йили минглаб бемор шифо излаб чет давлатларга боришга мажбур бўлаётган эди. Бош вазир Арипов имзолаган қарор билан тасдиқланган Муваққат низомда “трансплантация", “донор”, “реципиент” тушунчалари аниқламаси берилган. “Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги трансплантацияси реципиент (органни қабул қилиб олувчи)га касалланган ва ҳаёт учун муҳим фаолиятини бажаролмай қолган, саломатлигига тузатиб бўлмас таъсир қилувчи буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ўрнига тирик яқин қариндошлари орасидан соғлом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини кўчириб ўтказиш мақсадида бажариладиган оператив амалиёт” эканлиги айтилган ҳужжатда.