С.Жубаев: Сўмнинг реал курси экспортчига рағбат беради HD
Иқтисодиёт фанлари доктори Хонназар Омонов, Озодлик саволларига жавобан, МБнинг 20 август кунги қарорини ижобий қадам сифатида баҳолади: - Яхши иш қилишибди. Чунки давлат иқтисодиётдан қўлини секин-аста тортаяпти. Валютанинг нархи бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланиши лозим. Бошида нарх бироз кўтарилиши мумкин. Кейинчалик тушиш ҳолатиям бўлиш эҳтимоли бор. 20 август куни Тошкентнинг валюта бозорида кузатилган саросима аломатларини олим вақтинчалик кўриниш сифатида баҳолар экан, бундай деди: - Бу вақтинчалик кўриниш. Ажиотаж давом этаверадиган бўлса, Марказий банк бозорга кўпроқ валюта ташлайди. Бунинг учун Марказий банкнинг етарлича валюта заҳиралари мавжуд. Маълумот учун: Марказий банк 13 августда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми ярим йил якунлари бўйича 14 млн долларга камайиб, 1 августда 27,7 млрд долларни ташкил этганини билдирган эди. Бундан хорижий валютадаги активлар ҳажми - 12,28 млрд доллар (бир ой ичида +820 млн доллар), монетар олтин 15,08 млрд доллардан (-830 млн доллар) иборат. "МБ қарори экспорт ҳажми ортишига йўл очади" Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими, иқтисодчи олим Сапарбой Жубаев МБнинг 20 август кунги қарори мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилиши тўғрисида бундай деди: - Биринчидан, миллий валютанинг реал қадри белгиланади. Иккинчидан, жорий йил биринчи натижаларига кўра, импортимиз экспортдан икки баробар кўпайиб кетuган эди. Сўмнинг реал курси экспортчига рағбат беради.