Озодлик видеоси ортидан аёлнинг сочини юлган милиция зобити прокуратурага чақиртирилди HD
Озодлик Жиззах шаҳри марказида милиция зобити ўрта ёшлардаги аёлнинг сочини икки қўли билан тортаётгани акс этган видеони эълон қилганидан бир кун ўтиб мазкур воқеа бўйича шаҳар прокуратураси суриштирув бошлади. Бу маълумотни Озодлик 16 август куни Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимидан олди. Ҳодиса Жиззахдаги Grand Royal меҳмонхонаси олдида сешанба куни эрталаб рўй берган.