Тожикистон шимолидаги ўзбек бозори ҳувиллаб қолди HD

04.12.2018
Тожикистоннинг Исфара шаҳридаги йирик «Навбаҳор» бозори ҳудудидаги «Ўзбек бозори» ҳувиллаб қолди. Озодлик радиоси тожик хизматининг хабар қилишича, яқиндагина бу савдо расталари одамлар билан тўла эди. Исфарадаги ўзбек бозорлари вакили Абдуғани Рауфовнинг сўзларига қараганда, бозорнинг ҳувиллаб қолишининг асосий сабабларидан бири Тожикистон томонидан белгиланган юқори божхона тўловларидир. Ўз навбатида Исфара шаҳри раисининг ўринбосари Собит Умарзода ўзбек тадбиркорларининг мато ва бошқа маҳсулотлари сифати паст бўлгани ва шу сабабли талаб суст эканлиги учун «ўзбек бозори» ёпилганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, айни дамда ўзбек тадбиркорлари шаҳарнинг бошқа бозорида мева сотиш билан шуғулланмоқда.

Похожие видео

Показать еще