Ғуломжон Ёқубов - Эй дил
Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, оғримайсан? Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, йиғламайсан? Кафтда тутай, гулга ўрай, Нима қилсам, йиғламайсан? Тилинг бўлса, айтгин ахир, Кетайликми осмонларга, Одами йўқ, озори йўқ, Бозори йўқ томонларга? Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, оғримайсан? Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, йиғламайсан? Шабнамдайин тўкдилар-ку! Тариқдайин сочдилар-ку! Ҳар касоднинг бозорида Савдо қилмай сотдилар-ку! Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, оғримайсан? Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, йиғламайсан? Қилни ёрган қирқ чечаксан, Ишқ аҳлига беланчаксан, Ташна келса, меҳринг -- булоқ, Кафтда тутиб, жон ҳалаксан. Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, оғримайсан? Эй, дил! Нима қилай, Нима қилсам, йиғламайсан? Узум сабри шароб бўлди, Тоғ бардоши Туроб бўлди, Сен оғрисанг, сен йиғласанг, Одамизор хароб бўлди.
Похожие видео
Показать еще