Алвидо Жаслиқ! 24-қисм. Гувоҳ
2000 йилнинг октябри охирларида Муҳаммад Бекжонни ИИВ ертўласидаги 14-камерага олиб келишди. Бу ерда у Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Алишер Шарафуддинов билан учрашади. Уни судда Тошкент портлашлари юзасидан гувоҳлик беришга "тайёрлашади". 2000 йилнинг 16 ноябрида Халқаро журналистлар кўзи ўнгида ўтган судда Муҳаммад Бекжон Тошкент портлашлари ҳақидаги бор ҳақиқатни айтади. "1999 йил 16 февралдаги Тошкентдаги портлашларни шулар уюштиришган. Шуни тўғри деб биласизми?" дея савол беради судья. "Йўқ. Буни ўта жирканч иш деб биламан. Бироқ, бу ишни расмдагилар эмас, ҳукуматнинг ўзи саҳналаштирган ва уюштирган, деб ҳисоблайман" дейди Муҳаммад Бекжон.