Хитой: Мусулмонлар учун қурилган ҳибс жамлоқдан чиққан уйғурлар нима дейди? HD

29.10.2018
Британия ҳукумати Хитойда миллионга яқин мусулмон уйғурларнинг ҳибсда сақланишига ўзининг "жиддий ва ортиб бораётган хавотирини" билдирди. Би-би-си олиб борган тадқиқот Хитойнинг ғарбий бўлгаси бўлмиш Шинжонда қайта тарбиялаш марказларининг кенг тармоғи қурилаётганини кўрсатди. Хитой ушбу махфий ҳибс жамлоқларига ўхшаш мажмуаларни "касбий тарбия ва тайёргарлик марказлари" эканлигини айтмоқда. Уларга кўра, бу ерда радикализм ва терроризмга қарши курашилади. Би-би-сининг Хитойдаги мухбири Жон Судворд минтақадан қочишга муваффақ бўлган одамлар билан гаплашди. Уларнинг ичида оилаларига ёрдам бериш учун Британия ҳукуматини кўпроқ чора кўришга чақираётган британиялик этник уйғурлар ҳам бор.

Похожие видео