Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи. 2-кун HD

30.03.2021
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Венгрия давлат мадҳиялари янгради. Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирадаги учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон–Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқладилар. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. Музокарада икки томонлама ҳамкорликда ҳали ишга солинмаган жуда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Шу боис асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Шунингдек, ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Маросимда икки мамлакат вазирликликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар. Сўнг оммавий ахборот воситалари учун брифинг бўлиб ўтди.

Похожие видео