Виждонсизга мансаб тегмасин!
ВИЖДОНСИЗГА МАНСАБ ТЕГМАСИН! Ростнинг қаддин ёлғон эгмасин экан, Тулки зоти шерни, енгмасин экан. Ажал ўқи ногоҳ тегса тегсину Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Аллоҳдан қўрқ десанг бари бефойда, Ҳақни эслама дер мен турган жойда! Халқнинг хаққини еб семирган бойда, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Хақиқат гулини бўйламайдиган, Порадан ўзгасин ўйламайдиган. Султонга ростини сўйламайдиган, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Афсуски бундайлар тўп-тўп ва саф-саф, Халқ бошидан қилсин Ҳақ уларни даф. Ўлганидагина келтиргувчи наф, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Токи сен оғзини қўймайсан мойлаб, Ёҳуд киссасига "кўк полвон" жойлаб, Бир кунда битар иш, битар уч ойлаб, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Халқ қарғиши, Ҳақнинг лаънати ёғган, Ҳаром бойлик тўплаб эсидан оғган, Миллий матбуотнинг овозин бўғган, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Бир кун риҳлат қилса тўкмасдан кўз ёш, Қабрининг бошига қўяйлик юртдош. Курси шаклидаги катта мармартош, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Дўзахий эканин ўзи ҳам сезган, Кўтармоқдан ҳатто замин ҳам безган. ЎЗБЕКНИНГ НОНИН ЕБ, ЎЗБЕКНИ ЭЗГАН, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Шулар деб хорижга кетмиш нечалар, Завжалар ёш тўкур ёрсиз кечалар. Ҳеч асфалт бўлмайди тошлоқ кўчалар, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Нафсию хирсига абад тиз чўккан, Халқнинг қонини-ю кўз ёшин тўккан, Рост айтгани учун мухбирни сўккан, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! Айтинг қандоқ қилиб қилмасин алам, Шундайлар хал қилса тақмоқни саллам, (Ростини айтайин кетсада каллам) Лофчи шоирларга уволдек қалам, Виждонсизга мансаб тегмасин экан! (2010 йил. Абдураҳмон Мешаян) ***** Шоир исмин ўқиб росдан қолдим лол, Туркийда сўзлайди арман бемалол. Эркин қаламин ол, олавер ҳалол, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Қўшимча қиламан келса ҳам малол, Кимгадир сўзларим ёқмас эҳтимол. Кўп шоир ақлини ишқ қилган ишғол, Иймонсизга мансаб тегмасин энди! Тақвосизга меҳроб валлоҳи увол, Маддоҳ шоир асло топмагай камол. Шулар боис миллат, уммат топади завол, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Журатинга қойил эй булбул наво, Ҳамюртларинга ҳам улашгин даво. Шояд ёшлар топса сенингдек тақво, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Умид этгум қайтмас у эски ғавғо, Анча ўзгармоқда ғофил фуқаро. Қалблар аста секин топмоқда шифо, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Ростини айтавер кетмайди калланг, Истаганча ўра бошдаги салланг. Шу кунларга еттик қийналиб аранг, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Юртимизда қолмас бирорта гаранг, Ботинни зохирдек покласин сатанг. Ишлар билан сўзлар бўлсин ҳамоҳанг, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Мешаян сўзига қўшилиб Жалол, Аччиқ бўлса ҳам айтар бир мақол. Ҳар бир гап мағзини чақиб ибрат ол, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Ҳидоят тилайман қолган арманга, Ўрис карис ҳамда мушфиқ онанга. Ҳолис ҳизмат қилгин азиз ватанга, Иймонсизга мансаб тегмасин энди! Эл-юрт кутган кунлар келдимикан-о, Ноумид шайтондир раҳм қил Оллоҳ. Адолат ўрнатинг Шавкат Мирзиё, Виждонсизга мансаб тегмасин энди! Ҳайриҳоҳ ҳалқларнинг умиди сиздан, Тубдан ис
Похожие видео
Показать еще