Айбланувчининг 20 минг долларини олиб қўйган терговчи қамоққа олинди
Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Солиҳ Раҳмонов ўзи тергов қилган диндорларнинг 20 минг долларга яқин пулини ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган. У "Ҳизбут таҳрир" фирқасига аъзоликда гумонланиб қўлга олинган Насиба ва Умида Узоқоваларнинг уй олиш учун йиғиб қўйган пулини мансабини суиистеъмол қилган ҳолда тортиб олгани айтилмоқда. Солиҳ Раҳмоновга Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168 - моддаси: Фирибгарлик, 206-модда: Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 209-модда: Мансаб сохтакорлиги каби айблар қўйилган.
Похожие видео
Показать еще