ХУДО КИМНИ УРГАН: КАЛТАКЛАРДАН ЎЛГАН МАРҲУМНИМИ ЁКИ УНИНГ ОРҚАСИДАН ГАПИРГАНЛАРНИМИ? – EFFECT.UZ HD
Жорий йилнинг 29 июль куни Сурхондарё вилояти Денов туманида профилактика инспекторининг ёрдамчилари фуқарони уриб ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилди. Маълум бўлишича, 10 июль куни Сурхондарёнинг Денов тумани Оқтом маҳалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ИИБга мурожаат қилиб, акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётганини айтган. Профилактика инспектори ва унинг икки ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг уйига келиб, уни машинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Хушматовни бир неча бор уриб, жароҳатлаган. Оқибатда у 11 июль куни шифохонада вафот этган. “Профилактика инспекторининг икки ёрдамчиси ҳозир қамоқда, тергов кетяпти”, дейди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов. Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104 ва 206-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Масаланинг яна бир эътиборли томони шундаки, ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов журналистларга йўллаган норасмий баёнотида марҳумни “У Худо урганлардан биттаси, маст аласт экан, жанжал кўтарган”, дея ҳақоратлади. Бир савол туғилади: кимнидир отасини, турмуш ўртоғини, ўғлини ёки яқинини “Худо урган” дейишга қаердан “дух” олиняпти? Риторик савол: аслида кимни Худо уриб қўйган, марҳумними ёки марҳум ортидан гапирганларними? Effect.uz ахборот агентлигининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг? https://t.me/effectuz Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг! Официальный сайт: http://www.effect.uz/ Instagram http://instagram.com/effectuzbek Telegram https://telegram.me/effectuz Facebook https://www.facebook.com/effectuz/ Twitter https://twitter.com/Effectuzb ВКонтакте https://vk.com/effectuz Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190