Fakt va Fikr (Jonli-9): “Bale, mavlono”çilikni bas qilaylik!
Ассалому алайкум, ҳурматли обуначилар, мухлислар ва томошабинлар! Бугунги жонли ёйинда саволларингизга жавоб бераман. Имкони борича ғоялар, фикрлар, ўтган кўрсатувлаларда келтирилган фактлар ёки қарашлар бўйича савол берасиз, деб умид қиламан. Шахслар ҳақида фикр сўрамайсизлар, деган умиддаман. Шахсларнинг айтган фикрлари, ғоялари ҳақида, албатта, савол бериш ёмон эмас. Лекин уларнинг шахслари тўғрисида савол бермаганингиз маъқул. Чунки шахсларга ўралашиб, ғояларнинг муҳокамасидан, муаммоларнинг ечимидан қолиб кетамиз. Бундан ташқари, шахслар муҳокамасини яхши кўрадиган кишилар одатда илмсиз кишилар бўлишади. Ўша илмсизлар даражасига тушиб қолмайлик! Ҳурмат ила, Бобомурод Абдулла, мустақил журналист ва собиқ сиёсий маҳбус 2022 йил 4 январь