Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюрди HD

30.04.2021
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди. Ашхобод халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди. Айни пайтда ташриф дастуридан ўрин олган тадбирлар бошланди. Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди. Музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди. Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди. Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

Похожие видео

Показать еще