Машина уруш фахрийларига навбатсиз берилмайди HD
Президентнинг "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзавтосаноат"уруш фахрийларига GM Uzbekistan чиқараëтган исталган машинани навбатсиз олиш имкони тақдим этилганини билдирган эди. Бироқ бу имкондан фойдаланишга уринган ўзбекистонликларга кўра¸ навбатсиз машина олиш учун ҳам навбат кутишга тўғри келмоқда. Ўзбекистон президентининг "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш масаласида жорий ой бошида ўтказилган ҳукумат йиғинида "Ўзавтосаноат" раиси ўринбосари уруш фахрийларига GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай турдаги автомашиналарни бир марталик навбатсиз олиш имконияти тақдим этилаётганини маълум қилган эди. (Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаëтган автомобилларни харид қилиш учун ўзбекистонликлар ҳозирги даврда русумига қараб¸ 3 ойдан 6 ойга қадар навбат кутишади - таҳририят.) 20 апрелга қадар уруш фахрийларига топширилиши айтилган бу сертификат эгалари¸ "Ўзавтосаноат" ваъдасига кўра¸ истаган машинани салондан навбат кутмасдан олиш имконига эга бўлиши керак эди.