“Янги харид қилган “Спарк”ни қайта полировка қилдим, бунинг устига...”
“Янги харид қилган “Спарк”ни қайта полировка қилдим, бунинг устига...” “Uzauto motors” заводига мурожаат йўлламоқдаман. 2020 йил июнь ойида “Спарк” харид қилдим. Кузовда доғлар бор экан, ювсак ҳам кетмади. Бўёқчига олиб борсам, заводда яхши полировка бўлмаган деди. Ноилож чўнтагимиздан қайта полировка қилдик. Ҳолбуки, машина миллионлаб сўм тўлаб харид қилинган. Салондаги айрим пластмасса қисмлар ҳам синиб кетган. Арзон-гаров турадиган деталлар ҳам қўйилмаган. Ўзим Hyundai заводида ишлаганман. У ерда сифатга жуда катта эътибор бериларди. Билмадим, “Uzauto motors” монопол бўлгани учунми сифатга эътибор бермаяпти. Ё бу мижозлар устидан кулишми?”