Ўзбекистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Тоштурмада сақланмоқда HD

01.10.2014
Собиқ элчи Шукур Собитов бир ойдан буён Тошкент қамоқхонасида сақланмоқда. Озодликнинг Тошкентдаги ишончли манбаси айтишича, 2009 йилда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси бўлган 51 ёшли Собитов шу йилнинг июлида Тошкентга чақиртирилган, вазифасидан олинган ва қамоққа ташланган. Яқинлари қидираётган Ўзбекистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Шукур Собитов бир ойдан буён Тоштурмада ҳибсда сақланаётганини Озодлик ўз манбалари орқали аниқлашга муваффақ бўлди. Манбалар таъкидича, четга қочиб кетиши хавфи боис собиқ элчи гаров пули эвазига озодликка чиқиш имконидан ҳам маҳрум қилинган. Оила-аъзолари билан ҳам учрашишга рухсат берилмаётгани айтилди. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасига яқин манбалар иддаосича, собиқ элчига элчихона мулкини талон-тарож қилганлик айби билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши очилганидан сўнг прокуратура ходимлари Куала Лумпурга бориб, элчихонада тафтиш ўтказгани ҳам айтилди.

Похожие видео