Ислом барча анбиёларнинг динидир HD
Ислом – ўзингни ва қалбингни буюк ва қудратли Аллоҳга топширмоғингдир. Яъни динни Аллоҳ учун холис қилган ҳолингда ёлғиз Унга ибодат қилмоғингдир. Анбиёларнинг ҳаммалари ана шу маъно билан юборилганлар. Барча китоблар ана шу маъно билан нозил қилинган. Бу маъноси билан Ислом Аллоҳ субҳаанаҳуни ягона деб билиш, фақат шони олий бўлган Зотга ибодат қилмоқдир. Шунинг учун у барча анбиёларнинг динидир. Ундан ўзга дин йўқ. Ундан ўзга барча динлар самодан юборилган эмас, унга (Исломдан бошқа динга) даъват қилиш учун китоб ҳам нозил қилмаган, набий ёки расул ҳам юбормагандир. Анбиёларнинг дини бу ана шу маънодаги Исломдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг расулига хитоб қилиб: «Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз», (Анбиё-25) дейди. Демак анбиёларнинг барчалари аслида шунга - Аллоҳга ибодат қилиш ва Тоғутдан сақланишга даъват қилиб келган. Шунинг учун Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир», (Оли Имрон-19) дейди. Демак Аллоҳнинг наздида ундан бошқа дин йўқ. «Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир», (Оли Имрон-85)дейди Аллоҳ. Шунинг учун ҳам расулларнинг пири бўлган Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига қарата: «Бас, агар юз ўгирсангиз, мен сизлардан ажр сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақатгина Аллоҳдан. Ва мен мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман», (Юнус-72)деди. Иброҳим эса: «Чунки Робби унга: «Мусулмон бўл!» деганида, у: «Оламларнинг Роббига мусулмон бўлдим», деди. Иброҳим ўша (миллат)ни болаларига васият қилди. Яъқуб ҳам: «Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, сизлар мусулмон бўлмасдан туриб ўлмайсиз» деди». (Бақара:131-132) Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, агар мусулмон бўлсангиз, фақат Унгагина таваккал қилинг», деди.(Юнус:84). Ийсонинг ёрдамчилари бўлган ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз, Аллоҳга иймон келтирдик ва бизнинг мусулмонлигимизга гувоҳ бўл», (Оли Имрон:52)дедилар. Фиръавннинг сеҳргарлари иймон келтирар эканлар: «Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин», (Аъроф:126)дедилар. Сулаймон эса Билқисга элчи юборар экан бисмиллоҳдан сўнг унга: «Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг», дейилмишдир», (Намл:32)деди. Демак Ислом барча анбиёларнинг дини экан. Зотан уларнинг ҳаммалари Исломга даъват қилганлар, Исломни эътироф этганлар. Аллоҳ Муҳаммад –соллаллоҳу алайҳи васаллам-билан юборган Ислом ана шу динларнинг хотимасидир. У зот ўша динларни тугал қилиш ва тамомига етказиш учун, уларда пайдо бўлган оғишишлар, қўшимчалар ёки камчиликларни тузатиш, уни тозалаш ва охирига еткариш учун келдилар. Бу ҳақда у зотнинг ўзлари: «Шубҳасиз, мен макоримул ахлоқни тамомига еткариш учун юборилдим», деганлар. (Аҳмад, Бухорий “адабул муфрад”да, Ҳоким, ва Байҳақий “Шуъаб”да ривоят қилганлар). Хуллас у зот ўзларидан аввалги китобларни тасдиқлагувчи ва тўлдирувчи этиб, улар
Похожие видео
Показать еще