Хоразм милицияси тунда “бемақсад” юрган 4000 га яқин одамни бир кеча қамаб қўйди HD
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, Хоразм вилояти прокуратураси, "Ёшлар иттифоқи" Хоразм вилояти кенгаши, Суд идоралари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, маҳалла посбонлари иштирокида 26-27 август кунлари ўтказилган «Тун» тадбири давомида кечки соат 9 дан кейин «бемақсад» юрган 3706 нафар шахс ҳуқуқбузар сифатида ушланди. «Бемақсад юрганлар» деган калима Хоразм вилоят ИИБ томонидан ëйинланган матбуот хабарномасида келтирилган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакилининг Озодликка айтишича¸ уларнинг аксарияти бир сутка қамалгани ортидан ҳуқуқбузар сифатида жаримага тортилган¸ баъзилар билан эса профилактик суҳбат ўтказилган.
Похожие видео
Показать еще