Қизилқум чўлида ташкил қилинган Жайрон қўриқхонаси HD
1976 йилда республикада биринчи марта Бухоро вилоятида 5145 га майдонда жайронларни боқиш бўйича ихтисослаштирилган питомник ташкил қилинди. 1989 йилда питомник ноёб ҳайвон турларини кўпайтириш бўйича республика илмий-ишлаб чиқариш маркази-«Жайрон» экомарказига айлантирилди. «Жайрон» экомаркази ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвон турларини сақлаб қолиш ва кўпайтиришга ихтисослашган жаҳон миқёсида ўзига хос бўлган табиат қўриқхонаси ҳисобланади. 1977 йилда ташкил этилганида экомарказ «Бухоро жайронларни кўпайтиришга ихтисослашган питомник» деб номланарди ва унда 42 та жайрон,4 та қулон ва сайғоклар боқиларди. Кейинчалик унда халқаро ва миллий “Қизил китоб” ларга киритилган хонгул (Бухоро буғуси), гепард, йўрға- тувалоқ ҳам боқилди. Питомникнинг олдига жайронларни кўпайтириш, улар биологиясини ўрганиш ва популяцияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш вазифаси қўйилди. Ижобий натижалар олинганидан кейин питомник бошқа ноёб турлар–қулон, Пржевальский оти, йўрға-тувалоқни кўпайтириш билан шуғулланди, бу ерда сайғоклар подаси ҳам бор. Фаолиятини кенгайтириш ва ҳайвонларни кўпайтириш соҳасидаги муваффақиятлари туфайли 26.12.98 йилда Вазирлар Кенгашининг фармойиши билан питомник «Жайрон» экомарказига айлантирилди. Экомарказ майдони 7153 га бўлиб, шундан 5145га браконьерлар ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун металл тўрли тўсиқ билан ўралган.
Похожие видео
Показать еще