Избосканда тарбиячилар байрам арафасида тунда боғчасини қўриқламоқда HD

29.08.2019
Андижон вилоят, Избоскан туманидаги барча болалар боғчалари тарбиячилари 19 августдан буён тунги навбатчиликка қўйилаяпти. Навбатчиликка мажбурланаётганини ҳамда бу иш учун ҳақ тўланмаётганини айтган тарбиячилардан олинган бу маълумотни Озодлик боғланган МТМ раҳбарлари тасдиқлади. Мудирларнинг айтишича, тунги навбатчилик Мустақиллик байрами кунлари хавфсизликни сақлаш мақсадида ташкил қилинган. Андижон вилоят Мактабгача таълим бошқармаси раҳбари муовинининг Озодликка билдиришича, бошқарма тунги навбатчиликни жорий қилишга буйруқ бермаган. Избоскан туманидаги 4-сон мактабгача таълим муасасаси (МТМ) тарбиячиларидан бирининг Озодликка айтишича, тунги навбатчиликлар туман ҳокимининг оғзаки буйруғига асосан ташкиллаштириляпти: – Директоримиз 19 августдан 5 сентябргача ҳар куни боғча қоровулидан ташқари камида уч тарбиячи боғчада навбатчиликка қолиши кераклигини айтди. Ҳокимликда махсус мажлис қилиб, айтишибди, ҳаммага мажбурий экан..

Похожие видео

Показать еще