ХАР КУНИ ШУ СУРАЛАРНИ УКИБ УЗИНГИЗГА ДАМ СОЛИНГ HD
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иситма ва барча оғриқлар учун, «Бисмиллаҳил кабири, аъузу биллаҳил азийми, мин шарри кулли ирқин наъарин ва мин шарри ҳаррин наари»ни ўқишни таълим берар эдилар». Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: Азим Аллоҳдан ҳар бир наъра солувчи томирнинг ёмонлигидан ва оловнинг иссиғи ёмонлигидан паноҳ тилайман. Қуръон ила дам солиш ва унга ажр олишнинг жоизлиги Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан бир киши бемор бўлиб қолса, унга «қул аъузу»лар ила дам солар эдилар». Бошқа бир ривоятда қуйидагилар айтилган: «У зот ўзлари бемор бўлиб қолсалар, «қул аъузу»ларни ўқиб ўзларига дам солар эдилар. Вафотларидан олдинги бемор бўлганларида у зотни суфлаб ўз қўллари билан ўзларини силадим. Чунки у менинг қўлимдан баракаси улуғ эди». Учовлари ривоят қилган. Шарҳ: Албатта, икки «қул аъузу» сурасидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўрашнинг олий нуқтаси мужассам бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ўзларига ҳам аҳлларига ҳам ўқиб дам солганлар ва умматларига ҳам шуни амр қилганлар. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жинлар ва инсоннинг кўзига қарши паноҳ тилаш сўзларини айтар эдилар. Икки «қул аъузу» нозил бўлганидан кейин уларни олдилар ва иккиларидан бошқани тарк қилдилар». Термизий яхши санад ила ривоят қилган. Шарҳ: Албатта, Аллоҳ таолонинг каломи ҳамма нарсадан устун туради. Шунинг учун ҳаммамиз ҳам бу икки муборак сурани маъноларини яхши билиб олиб ихлос билан ўқиб юришимиз керак. Кези келганда ушбу икки сура ҳақида тўлиқроқ маълумотлар бериш, уларнинг тафсирини тақдим қилишга ижозат бергайсиз. Фалақ сураси Маккада нозил бўлган. 5 оятдан иборат. Ушбу сурага ўзининг биринчи оятидаги «Фалақ» сўзи ном бўлиб қолган. «Фалақ» сўзи луғатда «ёриш» маъносини билдиради. Бу жойда «Фалақ» тонг маъносида келган. Тонг кечани ёриши учун шу ном билан ҳам аталади. Бу сурада Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга барча ёмонликлар, хавф-хатарлардан фақатгина У зотнинг Ўзидан (Аллоҳдан) паноҳ тилашга ундайди. Аллоҳ уларга Ўз ҳимоясини эълон қилади ва худди «Менинг ҳимоямга марҳамат, тинч-омон жойга марҳамат», дегандек бўлади. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 1. Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. 2. У яратган нарсалар ёмонлигидан. 3. Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан. 4. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. 5. Ва ҳасад қилган, ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт. Фалақ сурасининг маънолари таржимасини тўлиқ келтириб олганимиздан кейин, энди унинг тафсирига ўтайлик. «Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман». Фалақ сурасидаги хитоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зот орқали умматларига қаратилган. Аллоҳ таолонинг Ўзи турли-туман ёмонликлардан қандоқ қилиб паноҳ сўрашни ўргатмоқда. Мўмин-мусулмон инсон
Похожие видео
Показать еще