Ижодкор: ака-ука Хамдамовлар яна ижодга қайтди HD
Ўз мухлисларини бироз муддат соғинтирган ака ука Хамдамовлар яна ижодда фаол! Хонандалар бу йилги концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. "Икки дил соғинчи” деб номланган мазкур дастур Раҳматулло ва Мўминжонларнинг янги қўшиқлари ва хитга айланган тароналари билан бойитилиши режалаштирилмоқда.