Uzbek Россияликлар орасида Путин рейтинги ошмоқда HD
“Левада маркази” жамиятшунослари Россия президенти Владимир Путиннинг давлат раҳбари мақомидаги фаолиятига баҳо беришни сўраб россияликларга мурожаат қилди. Айрим россияликлар Владимир Путиннинг халқаро саҳнадаги ютуқлари ва мамлакатнинг ҳарбий потенциалини оширганига эътибор қаратган бўлса, бошқалар давлат ичкарисидаги инсон ҳақлари билан боғлиқ вазият ёмонлашганини эътироф этди. 2014 йилнинг август охирларида Москвада жойлашган “ЛЕВАДА-МАРКАЗ” тадқиқотчилари Россия раҳбари Владимир Путин фаолиятига баҳо беришни сўраб, оддий россияликларга мурожаат қилди. Россиянинг 46 минтақасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 30 фоизи Путин Россиянинг халқаро саҳнадаги обрўсини оширганига ишонишини билдирган. Респондентларнинг 29 фоизи президент Путинни мамлакатда тартиб ўрнатган ва давлат ичкарисида сиёсий мувозанатни сақлаб турган шахс деб атаган. Шунингдек, 28 фоиз сўровда иштирок этган россиялик Владимир Путин Россия Қуролли кучлари жанговарлик қобилиятини оширганидан мамнун эканини билдириб, бу соҳада олиб борилган ислоҳотларни ижобий баҳолаган.
Похожие видео
Показать еще