Араконлик шаҳид қори ўғлонга хитоб. Айланай, жаннатий овозингдан-а! Қалбингдан янграган хуш созингдан-а! Гуноҳинг гуноҳсиз инсонлигингми? Ё гўзал ҳофизи Қуръонлигингми? Кимларга хатармиш мусулмонлигинг? Балки хавфлидир соф инсонлигинг? Хуш хулқинг шайтонга солдими таҳдид? Овозинг дилларга ёйдими тавҳид? Нега ўлдирдилар сени, ўғлоним?! Майлийди, сен яшаб, олсалар жоним! Қадрин билмадикми қироатларинг? Раббингга бурдингми тиловатларинг? Миллатнинг отаси – Абул‑анбиё, Миллати дардларин унга айт, Хумо! Ҳабибга узр айт тарқоқ миллатдан, Бир ярим миллиардлик ожиз умматдан. Нафсидан кечолмас, тополмас ўзин, Қўллари доимо ўяр ўз кўзин. Юракда оловлар, сув қуяр бошдан, Кулар қуруқ лаби қонар кўз ёшдан. Ўлимдан қўрқадир, дўзахдан эмас, Жаннатийман деру, дунё бўлса бас. Қалбларин қопламиш хавфу хатарлар, Озгина ёлғонга динин сотарлар. Душманлари унга қарши иттифоқ, Бир‑бирга нисбатан дилларда нифоқ. Ёв эмиш халқига давлатчалари, Давлатин ёлғондан севар эллари. Ўз
одноклассники