“Татуировка” дегани нима?

29.01.2020
Татуировка – тери ичига махсус асбоблар билан ўчиб кетмайдиган суратлар ёки ёзувларни сунъий йўл билан чизиш ҳисобланади. Татуировка тарихига саёҳат қилиш учун жуда қадимги даврларга, яъни Қадимги Мисргача бориш керак бўлади. “Татуировка” сўзи (қисқача – “тату”) таит тилидан олинган (“ta” - расм, “atoua” - илоҳ). Ибтидоий даврларда қадимги одамлар ўз таналарига қайси қабиладанлиги, ижтимоий ҳолатини кўрсатиб туриш учун расмлар чизиб олишар эди. Ҳатто, улар бунда қандайдир сеҳрли куч бор, жангларда ҳимоя қилади, касалликлардан сақлайди, деб ишонишган. Бошқа тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, “татуировка” сўзи яванликлар тилидан олинган бўлиб, полинезияликларнинг "тату" сўзига мувоффиқ экан ва "яра", "ярадор" маъноларини ифодалар экан.

Похожие видео

Показать еще