Эй Уммат уламолари! Ҳақни гапириш ажални яқинлаштирмайди ёки ризқни камайтирмайди HD
Эй Уммат уламолари! Ҳақни гапириш ажални яқинлаштирмайди ёки ризқни камайтирмайди Абу Дардо Росулуллоҳ нинг бундай деганларини ривоят қилади: «إِنَّ الْعُلَمَاءَ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ» «Уламолар анбиёлар меросхўридир». (Абу Довуд ва Термизий ривояти). Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сиз уламолар мартабасини юксак қилиб, зиммангизга улкан масъулият юклагани учун, зора, ҳақ устида турганлардан ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдиганлардан бўлайлик деган умидда, биз Сиз уламоларга мурожаат қилишга қарор қилдик. Биродарлар ва фазилатли уламолар! Уламолар имон, илм ва амалларда, ҳақ сўзни айтиш йўлида журъатли позиция эгаллашда анбиёларга ворис бўлдилар. Бироқ, айни шу даврда бундай уламолар қаерда қолди? Бугун, Анбиёлар меросхўрлари қани? Аммо мозийимизда уламоларимиз мукаммал илмлари ва динни чуқур тушунишлари билан шуҳрат топганлар. Бу уларни ҳақиқий буюк шахсларга, ҳақни гапиришда шижоатли позицияда турадиган, ўз даврларидаги хато-камчиликларга қарши сабот билан курашадиган инсонларга айлантирди. Мисол учун: Абдуллоҳ ибн Аббос хаворижларга қарши қаттиққўллик билан турди; Саид ибн Жубайр Ҳажжож ибн Юсуф туғёнига шижоат билан турди; Суфёни Саврий Ҳорунар Рошид мактубини рад этибгина қолмай, ҳатто уни қўлига олишни ҳам истамади. Чунки у мактубни золимдан келди, деб ҳисоблади. Ёнидаги ҳамроҳларидан биридан мактуб орқасига «амирул мўмининга», деб ёзмасдан «Ҳорунга», деб ёзишни илтимос қилди ҳамда «қисқача қилиб айтганда, сен мусулмонлар мол-мулкларини ўзинг истагандек тасарруф қилишга қарор қилибсан, шу боис золимсан, мен сенга қарши гувоҳлик бераман», деб ёздирди. Абу Ҳанифа умуман олганда, Мансурнинг раҳбар бўлишига рози эмас эди. Бур куни қамоқдалик пайтида волидаси келиб, «Эй Нўмон, бу маърифат сенга ҳеч фойда бермади, фақат калтак ва қамоқ олиб келди. Бас, ундан воз кечишинг учун шунинг ўзи кифоя», дейди. Шунда Абу Ҳанифа бундай жавоб қилади: «Эй волидам, агар олимнинг ўзини истаганингизда, албатта бунга эришган бўлардингиз. Аммо мен Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан менга ато этилган илмни муҳофаза қиламан ва шу маърифат билан ўзимни жаҳаннамга топширмайман». Аҳмад ибн Ҳанбал қамоқда ётганда амакиси уни Мўътасим раъйига мухолиф бўлишни бас қилишга тарғиб қилади. Шунда у бундай жавоб қилади: «Агар уламолар ҳақни гапирмаса, натижада инсонлар ҳақни билмай узоқлашиб кетса, қандай қилиб ҳақ танилиши мумкин?!». Булар бизнинг мозийдаги буюк уламоларимиз позициялари денгизидан бир томчи, холос. http://www.najot.info/ https://www.facebook.com/najot.info/ https://vk.com/id346445835 http://ok.ru/profile/569184336458
Похожие видео
Показать еще