Ўзбекистонда минилган машиналар ўртача 30 фоизга арзонлашди HD

30.04.2015
Ўзбекистонда сўнгги бир неча ой ичида автомобиллар иккиламчи бозорида нархлар ўртача ўттиз фоизга пасайди. Озодлик билан суҳбатлашган машинафурушлар нафақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар, балки иномаркаларни ҳам зарарига сотишга мажбур бўлишаётганини айтишмоқда. Машинафурушларнинг ўзлари бозор тушишини автосалонларда машина олиш осонлашгани билан изоҳлашмоқда. Иқтисодчилар эса, бунинг сабаби ўзбекистонлик харидорнинг қурби пасайганида, дейишмоқда. Ўзбекистонда минилган автомобиллар нархларининг тушиши янги йилнинг илк ҳафталаридан бошланди, дейди Озодлик билан суҳбатлашган машинафурушлар. Иккиламчи автомобилларни олиб сотиш билан шуғулланадиган тошкентлик Фарход Озодлик билан суҳбатда, ўшандан бери нархлар мунтазам тушиб келаётганини айтади. - Нарх-наволар тушиб кетган, чунки бозорда савдо йўқ. Сўнгги 3-4 ой ичида 30-40 фоизга арзонлаб кетди бозор. Ҳозир яна тушадими, кўтариладими билмадиму, лекин ҳозирча ҳар ҳафта нархлар тушиб кеатёганини кўриб турибмиз,- дейди тошкентлик савдогар.

Похожие видео