Фарзанд кўриши кечикаётган биродарларга шайх Солиҳ ал Мағомисийнинг маслаҳатлари.
"БОЙЛИК БИЛАН ФАРЗАНДНИНГ ЭРТА–КЕЧИ ЙЎҚ" дейди доно халқимиз Мадинаи мунавварадаги Қубо масжидининг ҳозирги имоми шайх Солиҳ ал-Мағомисийнинг фарзанд кўриши кечикаётган, Аллоҳдан фарзанд кутиб умид ила дуо-ҳаракатда бўлётган биродарларга тавсияси: Қуйидаги дуони ихтиёрий намозларнинг саждасида 40 марта ўқилади. Агар таҳажжуд намозида бўлса, яна яхши: ((رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ)) "Робби лаа тазарний фардав-ва-анта хойрул ваарисийн". «Эй Роббим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни, менга Ўз даргоҳингдин бир меросхўр фарзанд ато эт), Ўзинг энг яхши Ворисдирсан (яъни, барча махлуқотлар ўлиб кетганидан кейин ҳам боқий қолувчи Зот)». ("Анбиё" сураси, 89- оят) Бу дуо Қуръонда келган, Закариё алайҳиссаломнинг Аллоҳдан фарзанд сўраб ўқиган дуоларидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломга ворис қилиб Яҳё алайҳиссаломни берган эди. Шайх Мағомисийнинг айтишларича, ўзлари ҳам тўрт йил фарзанд кўрмаганлар ва юқоридаги услубни қўллаганларидан сўнг Аллоҳ изни ила фарзандли бўлган эканлар. Шайхнинг ўзларига етиб келган хабарларга кўра, 19 га яқин оила Шайхнинг тавсиялари билан шу услубни қўллаганларидан сўнг фарзандли бўлишган. Яхшиликларга сабабчи бўлайлик. Фарзанд кўриши кечикаётган биродарларга ушбу маълумотни етказайлик. Араб тилидан таржимани Мадина Садоси қилган.