Бугун Файсбоок аҳли ғамда, ташвишда. Сабаби Ўзбекистонда бу тармоққа ва умуман интернетга кириш тобора қийинлашиб бормоқда. Тўғр HD
Бугун Файсбоок аҳли ғамда, ташвишда. Сабаби Ўзбекистонда бу тармоққа ва умуман интернетга кириш тобора қийинлашиб бормоқда. Тўғрироғи, Президент Мирзиёевнинг атрофини ўраб олган ватан ва халқ душманлари бўлган Рустам Иноятов (собиқ МХХ Раиси), Хайриддин Султонов (собиқ давлат маслаҳатчиси), Зокир Алматов (собиқ ички ишлар вазири), Алишер Хўжаев (Ўзбекистон телевиденияси раҳбари, Ўзбек тилини билмайди) каби раҳбарлар ҳали ҳам турли мансабларда ўтирибдилар ва диктатор Каримовнинг зулм ва ёлғон сиёсатини давом эттирмоқдалар. Қулоқларимизга келаётган гапларга қараганда бу ватан ва миллат хоинлари бўлган раҳбарлар Президент Мирзиёвни вазифа жиҳатидан асир олганлар ва ҳатто уни ҳокимиятдан ҳам ағдаришлари мумкин экан. Ағдаришга уринсинлар, шу билан ўзлари ҳам балки гум бўлишар... Аммо Файсбоок аҳли бўш келаётгани йўқ, курашни давом эттирмоқда. Чунки аввало Файсбоок аҳли ёлғиз эмас. Ёнида Озодлик ва ББС Ўзбеклар бор. Қолаверса, Кун.уз, Соф.уз, Хабар.уз, Турон24.уз каби ахборот манбалари ҳам имкон даражасида Ўзбеки