Султон Муҳаммад Фотиҳ ва Истанбул фатҳи
Ислом ва мусулмонларнинг буюк ва бой тарихи жуда кўп кашфиёт ва фатҳларга бой бўлгани шубҳасиздир. Аллоҳ Таъолонинг ёрдами билан мусулмонлар жуда кўп ер ва халқларни фатҳ қилиб, уларга ҳақ йўл ва ҳақ динни кўрсатдилар, ўргатдилар. Бунинг исботи, бугунги кунимизда ер юзида бир ярим миллиарддан ошиқ мусулмонларнинг истиқомат қилаётганидир. Исломнинг ғалаба сари одим қадамлар ташлашида мусулмон амирларининг ўрни катта бўлган. Мана шундай тарих саҳифаларида ёрқин нур таратиб турган юлдузларнинг бири ҳақида бугун суҳбатлашамиз. Бу одам, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан мақтов эшитган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Истанбул фатҳи ҳақида башорат қилиб: «Истанбул (Қустантиния), албатта, фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўмондон нақадар бахтли қўмондон, уни фатҳ қилган аскарлар нақадар бахтли аскарлардир», деганлар. матн: http://www.tavorix.uz/maqolalar/1048-maqola.html
Похожие видео
Показать еще