Аллоҳга итоат билан Каримов режимига итоат қилишнинг фарқига борайлик
Иймон ва куфр тўғрисида барча мусулмонлар ўз тушунчаларига эга. Иймон ва куфр кураши тўғрисида одамлар ўзлари билганича тасаввур қиладилар. Лекин баъзи мусулмонлар билмайдики бугунги кунда иймон ва куфр жанги шиддатли тус олди. Бу кураш асносида куфр томони мусулмонлар орасидан ўз вакилларини ёки ўзларини мусулмон деб эътироф этган ҳолда куфр манфаатларига хизмат қиладиганларни етиштириб чиқардилар. Албатта, бу аввалдан тузилган режа асосида амалга оширилди ва бундай ҳолат Ислом тарихидан яхши воқиф бўлган мусулмонлар учун янгилик эмас. Ва Ислом оламида куфрнинг ана шундай хизматчилари қаторида оддий мусулмонлардан тортиб уламо деб хисобланадиганлари ҳам бор. Бу эса, кўпчиликка аён бўлган воқеликдир. Куфр хизматида бўлган оддий мусулмонлар билан унинг хизматида бўлган уламоларнинг Исломга ва мусулмонларга етказаётган зарарлари даражаси ҳам фарқлидир. Куфр хизматчиси бўлган уламоларнинг зарари юқори даражада бўлиб, яъни оммавий тарзда ҳақ ва ноҳақлик борасидаги тасаввурлар бузилишига олиб келиб, улар кўплаб мусулмонларнинг Исломни тасаввур қилишларида нотўғри фикрлар билан чалғитаётганликлари жуда аянчлидир. Улар, мисоли Умматга санчилган ханжар кабидирлар. Бу ханжарнинг таъсири айнан Исломий даъватчилардан оқаётган қонларда, тортаётган азоб уқубатларида, мусулмонларнинг хорлик ва азизиликни ажрата олмасликларида, ўз устиларидаги зулмларни хис қила олмаётганликларида, ҳақ ва ноҳақлик нур ва зулмат каби ёрқин бўлсада уларнинг зиддиятларини идрок қила олмаётганликларида ва бундан бошқа кўплаб ҳолатларда намоён бўлади. http://www.najot.info/ https://www.facebook.com/najot.info/ https://vk.com/id346445835 http://ok.ru/profile/569184336458