Пропискасизларга Тошкентда янги уй олишга рухсат берилиши мумкин HD

26.01.2017
Президент Мирзиëев тақдим этган республикани ривожлантиришнинг беш йиллик давлат дастури лойиҳаси доирасида таклиф этилаëтган ислоҳотлардан яна бирига кўра¸ хорижликлар¸ шунингдек Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискаси бўлмаган шахсларнинг уй-жой сотиб олишига рухсат берилиши мумкин. Таклиф - мақсад ва ижрочилар Дастурнинг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” қисмининг 79-пунктига фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида киритилган бу таклиф муҳокамасига олти ой вақт ажратилган. Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва ИИВ томонидан муҳокама қилинадиган бу таклиф¸ хорижлик ва Тошкентда пропискаси йўқ шахслар учун фақат бирламчи кўчмас мулк бозори¸ яъни янги қурилган уйлар бозорини очишни кўзда тутади. Таклиф нархи Таклифга мувофиқ¸ Тошкент шаҳрида доимий пропискаси йўқ ўзбекистонликлар нархи энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлмаган нархдаги янги уйларни сотиб олишлари мумкин. 2017 йил январида энг кам иш ҳақи миқдорининг қарийб 150 минг сўм эканидан келиб чиқилса¸ Тошкент пропискаси бўлмаган ўзбекистонликнинг нархи 300 миллион сўм (43 минг доллар атрофида) дан кам бўлмаган уй сотиб олишига рухсат бериш назарда тутилмоқда. Таклифда¸ бундай харид пайтида¸ уй қимматининг 5 фоиздан 10 фоизигача бўлган давлат божи ундирилиши қайд этилган.

Похожие видео

Показать еще