Москвада ўз уйи бор ўзбек талабаси депорт қилинишини кутмоқда HD
Кейинги пайтларда Россия жамиятининг фашистлашуви кузатилмоқда. Бу Кремль олиб бораётган сиёсат оқибатидир, деди Озодлик билан суҳбатда инсон ҳуқуқлари "Мемориал" жамияти вакили. Елена Рябинина билан Москвадаги Халқлар дўстлиги университети 1 курс талабаси, сирдарёлик Муроднинг Озодликка шикоятидан сўнг суҳбатлашдик. Мурод ҳам минглаб ватандошлари каби яқин орада Россиядан чиқариб юборилиши мумкин. Гулистонлик 21 яшар Мурод (фамилияси айтилмаслигини истади) Халқлар дўстлиги университетига бу йил ўқишга кирган. Россияда истиқомат қилиш ҳуқуқи ҳам бор. - Саратов областидан вақтинча истиқомат қилишга 3 йиллик рухсатнома олганман, сентябрда эса Москвадан менинг номимга уй сотиб олганмиз, Москвада ҳам вақтинчалик қайддан ўтганман, деди Мурод. 25 сентябрь куни уни кўчада полиция ходимлари тўхтатиб, ҳужжатларини текширган ва Федерал миграция хизмати (ФМС) идорасига олиб келган. Ўша куни Муроднинг ёнида паспортидан бошқа ҳужжати бўлмаган. - 5 минут вақт берсангизлар уйим борлигини, талаба эканлигимни тасдиқловчи ҳужжатларимни олиб келиб кўрсатаман, десам, йўқ, деб телефонимни тортиб олишди, қўлларимга кишан солиб ярим соатнинг ичида судга олиб боришди, дейди Мурод. Унинг иши 25 сентябрь куни Москва область, Домодедово шаҳар судида кўрилди. Судья Муроднинг талаба эканлиги, уйи борлиги, истиқомат рухсати борлиги тўғрисидаги гап-сўзларига қулоқ ҳам солмаган.
Похожие видео
Показать еще