Ўткир Ҳошимовнинг китоби Туркияда илк бор нашр қилинди HD

27.03.2014
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" қиссаси Туркияда чоп этилди. Бу ҳақда Озодлик радиосига китобни чоп этган Истанбулдаги "Билге Ўғуз" нашриётининг эгаси Ўғизхон Женгиз билдирди. Ўғизхон Женгизга кўра, китобдаги воқеалар баëни турк ўқувчилари учун қизиқ ва тушунарлидир: - Китоб билан танишганимизда бир муштипар онанинг ҳиссиëтли ҳикояларидан иборат эканлигини билдик. Ўқиëтиб, ўзимиз ҳам китобдан бош кўтара олмай қолдик. Жуда ибратли, деб топдик. Ўқувчига ҳам, нашриëтга ҳам фойдали бўлишини англаганимиздан кейин китобни дарҳол босдик¸ - дейди суҳбатдош. Ўғизхон Женгиз ўз нашриëти ўзбек ëзувчиси асарини биринчи бўлиб босганидан фахрланишини ҳам таъкидлади: - Нашриëтимиз илк марта ўзбек ëзувчиси асарини босди. Илк кез босганимиз бу китобнинг тижорий муваффақияти ҳам яхши. Бу муваффақиятни китобни ўзбек туркчасидан Туркия туркчасига гўзал бир тарзда ўгирган таржимонимиз Моҳир Унли таъминлаганини ҳам айтиб қўйишим керак¸ - дейди "Билге Ўғуз" нашриётининг эгаси Ўғизхон Женгиз Озодлик билан суҳбатда.

Похожие видео

Показать еще