Uzbek Эмизикли болалар онасини Учқўрғон даласида кўряпти HD

08.10.2013
Учқўрғон туманидаги Янги ҳаёт қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи эмизикли гўдаги бор келинлар пахта теримига чиқишга мажбур қилинаётгани тўғрисидаги тингловчимиздан олинган хабарни туман ҳокимлигининг масъул вакили инкор этди. Унинг айтишича, "пахта теримида 2-- 3 яшар болаларнинг оналари оилавий шароитини яхшилаш мақсадида ўз ихтиёри билан иштирок этмоқда, уларни ҳеч ким мажбур қилаётгани йўқ". Озодлик радиосининг "Одноклассники"даги саҳифасига тингловчимиздан келган ва таҳрирсиз келтираётганимиз мактубда, жумладан, айнан мана бундай дейилган: "Наманган вилояти Учкурган тумани Кугай кишлоги Янги махалла фукаролар йигинида махалла комитети 6 ойлик боласи бор аёларни хам пахтага чикишини тайинлаяпди чикишдан бош тортса, икки ёшгача болалар пулидан махрум килишини айтиб куркитяпди. Аёллар бешиги билан далага бориб пахта теряпди". Учқўрғон туман ҳокимлигининг расмий вакили тингловчимиз ўз мактуби орқали етказган хабарни рад этар экан, бундай деди: - Йўқ, йўқ, мен ўзим Кўгай штабида йиғилишда бўлаяпман. Просто, (фарзанди) 0 -- 2 ёшгача, 0 -14 ёшгача нафақа оладиган аёлларимиз қайнонасига, ёки опа-сингилларига боласини ташлаб 2 соат, 3 соат ўзлари учун тераётганлари бор. Шуни ўзим кўрдим. Улар пахтага ўз хоҳиши билан, ўзи учун чиқаяпти.

Похожие видео

Показать еще