Бўлажак дипломатлар ректоратга қарши намойиш ўтказди HD

06.09.2018
Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ўқиш контракт пули икки баравар оширилишидан норози бўлган ўнлаб талабаси янги ўқув йилининг биринчи куни - 5 сентябрда олийгоҳ ректорати биноси олдида йиғилди. Талабалар ўқиш пулини тўлай олмай билим юртидан ҳайдалиш хавфи остида қолганликларини айтмоқда. Ўтган ой Университет ўқиш пулини 12 миллион сўмдан бирданига қарийб 24 миллион сўмга кўтарганди. Университетнинг бухгалтерия масалаларига масъул мулозим Озодлик билан суҳбатда ўқиш нархлари талабалар манфаатини кўзлаб ўқув сифатини кўтариш мақсадида оширилганини айтди​. Олдинроқ университет ректорати ҳам ўқиш нархлари оширилиши юзасидан изоҳ берганди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган талабаларидан бири ўқиш пулининг кутилмаганда икки баравар кўтарилиши ўзи ва кўплаб курсдошларини анча мушкул аҳволда қолдирганини айтди: - Биз ҳозир ректорга ўқиш ҳақи асоссиз оширилгани юзасидан норозилигимизни билдириш учун ректорат олдига тўпландик. Мен билан бирга элликка яқин талаба турибди. Биз ўқиш ҳақи аввалгидай қолдирилиши ёки ўқиш пулини тўлай олмаётган талабаларга енгилликлар берилишини талаб қиляпмиз. Ўтган йил ўқишга қабул қилинганимда ўқиш пули 12 миллион сўм эди. Ҳозир эса 24 миллионга чиқиб кетди. Бундан ҳамма норози. Ректорга ҳам порталга ҳам шикоят қилдик, ҳеч натижа бўлмаяпти.

Похожие видео