Эрондаги янги кўча намойишлари ҳақида нималарни биламиз HD

09.08.2018
Июль ойи охиридан бошлаб Эроннинг йирик шаҳарларида аҳён-аҳёнда кўча тўқнашувлари ва бошқа намойишлар бўлиб ўтмоқда. Аҳоли шу тарзда нарх-наво ошиб кетиши ва миллий пул бирлигининг мунтазам қадрсизланиб бораётганига қарши ғазаб ва эътирозини изҳор қилмоқда. Эрондаги норозиликлар миқёси ва қанчалик жиддий эканини баҳолаш қийин, чунки "қўпорувчи", деб ҳисобланадиган хабарларни йиғиш ва тарқатиш қаттиқ назорат остидадир. Бунга 1979 йилги инқилобдан бери ҳокимиятда ўтирган дин аъёнлари танқиди ҳам киради. ОАВ Теҳрондан 50 км ғарбда жойлашган Караж шаҳрида камида бир нафар норозилик намойиши қатнашчиси ўлдирилганини хабар қилди. У ёнидан ўтиб кетаётган автомобилдан отилган ўққа учгани айтилмоқда. Айни дамда АҚШ ҳукуматининг Эроннинг ядро дастури бўйича 2015 йили яна бир қанча мамалкатлар билан тузилган битимдан чиқиб, санкцияларни қайта жорий қилишга киришгани аҳоли хавотирини оширмоқда. Норозиликлар қаерда бошланди? Декабрь-январь ойларида нарх-наво ўсишига қарши бошланган намойишлар 80 дан ортиқ шаҳар ва қўрғонларга тарқаб кетган эди. Айни дамдаги намойишлар ҳали бу қадар кенг ёйилмади, аммо улар бошланганига энди бир ҳафта бўлди. ОАВ намойишлар Теҳрон билан унга яқин ўнлаб шаҳарларда бошланганини айтмоқда.

Похожие видео

Показать еще