Ҳайвонот боғида аёлнинг шерга меҳрибонлик қилгани тармоқ аҳлига хуш кайфият улашди

16.06.2022
Ҳайвонот боғида аёлнинг шерга меҳрибонлик қилгани тармоқ аҳлига хуш кайфият улашди Ижтимоий тармоқда ҳайвонот боғига борган аёл шерга меҳрибонлик қилгани акс этган видео тарқалди. Қисқа лавҳада аёл тажрибали ҳайвон ўргатувчи каби шер билан мулоқот қилгани, унинг ёлидан силаб қўйганини кўриш мумкин. “Даррандалар шоҳи” ҳам меҳрибон меҳмонга хайрихоҳларча илтифот кўрсатган. Тошкент ҳайвонот боғида рўй бергани айтилаётган ушбу ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқ аҳлига хуш кайфият улашди. “Аёл кишидан ҳатто шер ҳам қўрқиб жим турибди-ку, сен хафа бўлма, дўстим!” деб ёзди фойдаланувчилардан бири мутойиба оҳангида.

Похожие видео