касби туманида 81 нафар ёшлар ўз-ўзини иш билан банд этади.уманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт

13.04.2021
81 нафар ёшлар ўз-ўзини иш билан банд этади. Бугун Касби туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Ёшлар дафтари”га киритилган 81 нафар ёшлар билан учрашди. Ушрашув давомида туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ёшларни касбга ўқитиш ва йўналтириш ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг уларга ўз-ўзларини банд қилиб, даромад топишлари учун тикув машинаси, микротўлқинли печ, техник устачилик жиҳозлари ва мотокультиваторлар тақдим этилди. Учрашувда иштирок этган вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Аширов ёшларга тинимсиз меҳнат ва изланиш ортидан келадиган сармоя баракали бўлиши, бир оилани бемалол боқиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Похожие видео

Показать еще