Қашқадарёда тадбиркорлар “Ватанпарвар боғи” қурилишига ҳомийликка мажбурланяпти HD

28.03.2018
Қарши шаҳридаги “Болалар боғи”ни “Ватанпарвар боғи”га айлантириш борасидаги таъмирлаш ишларига ҳомийлик қилиш учун тадбиркорларга 2 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача ўлпон солинди. Озодликка нусхаси етиб келган вилоят ҳокимининг бу фармойишида, тадбиркорлардан пул ундириш вазифаси солиқ инспекциялари зиммасига юклатилгани айтилади. Озодликка келиб тушган Қашқадарё вилояти ҳокимининг жорий йилнинг 24 февралида ўтказган йиғилиши баёнида айтилишича, “Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчасидаги “Болалар боғи”ни “Ватанпарвар боғи”га айлантириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳомийлик қилиш истаги бор тадбиркорлар “Ипотека банк”нинг Қашқадарё вилояти филиалидаги махсус ҳисоб рақамига пул ўтказишлари мумкин.

Похожие видео

Показать еще