33 йил ав. бедарак йўқ. ўзбек аскари Ҳиротдан топилди HD

06.03.2013
Бундан 33 йил аввал Афғонистонда хизмат қилган пайти бедарак йўқолган самарқандлик Баҳриддин Ҳакимов шу йилнинг 23 феврал куни Ҳирот вилоятидан топилди. 53 ёшли Баҳриддин Ҳакимовни МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқлари Кенгаши ҳузуридаги Байналмилалчи жангчилар ишлари бўйича қўмита фаоллари топди. Бу ҳақда Озодликка мазкур қўмита раисининг ўринбосари Александр Лаврентьев маълум қилди. Лаврентьев жорий йилнинг 23 феврал куни Ҳиротда Баҳриддин Ҳакимов билан шахсан учрашиб, суҳбатлашган. - У ўзбек. У рус тилини унутган, фақат айрим сўзларни эслайди. Лекин ўзбекча гапиради. Менинг таржимоним бир қанча тилларни билади. Унга ўзбекча савол берганди. У ўзбекча жавоб берди,- дейди Лаврентьев.

Похожие видео

Показать еще