Иш ҳақини сўраган ўзбек муҳожирлари “митинг уюштирганликда” айбланиб, жаримага тортилди HD
Москвадаги Чертаново туман суди етти нафар ўзбекистонлик фаррошнинг ҳар бирини 10 минг рублдан жаримага тортди. Иш ҳақини талаб қилиб Москвадаги Нагорний ҳокимиятга борган ўзбекистонлик қор куровчилар жамоат тартибини бузишда айбдор деб топилди. Москвадаги Чертаново туман суди ўзбекистонлик фаррош Шоҳруҳ Оролов, Бобур Маматов, Шуҳрат Худойбердиев, Жасур Бозоров, Фаёз Убайдов, Абдуаҳат Душаев ва Равшанжон Деҳконовларнинг ҳар бирини 10 минг рублдан жаримага тортди. Судланувчиларга кўра¸ 12 ва 13 февраль кунлари бўлиб ўтган маҳкама жараëнида ўзбекистонлик қор куровчилар Россия пойтахтининг Нагорний туман ҳокимиятидан ваъда қилинган иш ҳақини талаб қилгани учун жавобгарликка тортилган. - Милиция келиб, ҳаммамизни машинада олиб кетди. Милиция хонасида ўтирганимизда Тожикистон посолствосидан телефон қилиб, “Тожикистонлик фуқаролар борми-йўқми?”, деб. Ўзимизникилар бирови телефон қилгани йўқ.... Ҳеч қанақа митинг қилганимиз йўқ. Иш ҳақимизни сўраб боргандик. Бизни нимада айблаётганини тушунмадим ҳам! Ўзлари ваъда берганди переработкага қўшимча пул берамиз деб. Кунига 16-20 соатлаб ҳам ишладик, деди Озодлик гаплашган Абдуаҳат Душаев. Нагорний туман полиция бошқармаси иддаосича¸ 30 нафар ишчи-мигрант “экстремизм бўйича текшириш” учун олиб кетилган. Иш ҳақидан норози бўлган ўзбек муҳожирлари сўзларича, улар қўшимча иш ҳақи эвазига “Автомобильные дороги ЮАО” ходимлари ўрнига йўлдан қор курашга мажбурланиб келинган.
Похожие видео
Показать еще