Эрдўғон Истанбулдаги портлашга доғистонлик, қирғизистонлик ва тожикистонликлар алоқадорлигини айтди HD
Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 5 июль куни Истанбулдаги масжидлардан бирида ҳайит намозини ўқиб чиққанидан сўнг журналистлар билан суҳбати пайтида Отатурк аэропортида содир этилган портлашларга Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон гражданлари алоқадор эканини маълум қилди. Эрдўғон портлашлар “Исломий давлат” гуруҳи томонидан амалга оширилганини яна бир бор тасдиқлади.