Ўзбекистондан ҳайдалган яна бир тожикистонлик депортация қарори бекор этилишини сўрамоқда HD
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшаб келган Ҳалимахон Шарифова икки йил олдин Тожикистонга депортация қилинган. Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида визасиз борди-келдиси бошланиши ортидан у ҳар куни ӯз уйига қайтиш¸ жуда бўлмаса¸ Денов шаҳридан бирон таниш-билиши билан учрашиш ниятида Турсунзода ва Сариосиё туманларини боғлайдиган ӯтказиш пунктига келади. У икки йил олдин қӯшниси билан жанжаллаши ортидан Ӯзбекистондан чиқариб юборилган. Ҳалимахоннинг таъкидлашича, қӯшниси унинг қизига биометрик паспорт олиб беришни ваъда қилиб, пул олган. “Гапимиз қочиб қолди. Қӯшнимиз қизимга биометрик паспортни қилиб берман деганди. Ойлаб ӯтиб, қилиб беролмади. Шу орада икковимиз жанжаллашиб қолдик. Кейин улар уришди. Мен ҳам уришдим. Яна бориб суд-экпертизадан ӯтиб келишди. Судда ҳеч ким менга қулоқ солмади. Суд қарори билан мен депортация бӯлдим,” - дейди Ҳалимахон Шарифова. Тожикистон фуқароси Ҳалимахон Шарифовага кӯра, 1995 йили тадбиркор эри Душанбе шаҳрида номаълум шахслар томонидан отиб ӯлдирилганидан сӯнг Ӯзбекистонга, қариндошлари олдига кӯчиб келган.