Ҳоким Зойир Мирзаев етимга берган ваъдасини нега унитди?
Москвада карантин пайтида чиқиндилар орасида қоғоз йигиб, оиласига кўмак бериб келган 12 яшар йигитча эсингиздами? Бу ҳақда видео чиққач, Исломбек Боймуродов она ва опачаси билан бирга Озодлик мухлислари ёрдамида Москвадан Шахрисабзга қайтганди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев улар билан учрашиб, уларнинг маиший муаммаолари ҳал этилиши, уларга кам таъминланган оила сифатида уй-жой берилишини ваъда қилганди. Аммо ярим йил ўтсада, ҳоким ҳамон ўз ваъдаларини бажармагани аниқланди – оила ҳамон ночор аҳволда қолмоқда.