Ҳокимлар қандай автомобилда юради? HD
Вилоятлар ҳокимлари ўртасида ўтказган сўровномамизни давом эттирамиз. Бу сафарги саволимиз ҳокимлар қандай маркали автомобилда юриши юзасидан бўлди. Андижон вилоят ҳокими, Шуҳратбек Абдураҳмонов: — Toyota Prado. Бу вилоятнинг обрўси, қолаверса менинг машинам эмас. Уни давлат берган Ғофур Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими: — Давлат берган машинасида юрамиз. Toyota Prado Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими: — Infiniti машинаси. Йўл танламас машина. Қашқадарё йўлларига мос. Мерос бўлиб қолган. Шуни минамизда. Фарҳод Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими: — Давлат берган машинада юраман. Toyota Prado Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими: — Toyota машинаси Тўра Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими: — Давлат берган машинада юраман. Маркасини тушунмайман тўғриси Қобул Турсунов, Навоий вилояти ҳокими: — Бошқа вилоят ҳокимлари сингари – Toyota Хайрулло Бозоров, Наманган вилояти ҳокими: — Toyota Prado Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса шу ва бошқа саволларимизга жавоб беришни хоҳламади. Ҳокимнинг жавоб беришдан бош тортиш сабаби эса ҳалигача номаълум. ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ INSTAGRAM ► https://instagram.com/Qalampir.uz FACEBOOK ► https://www.facebook.com/Qalampir.uz TELEGRAM ► https://telegram.me/Qalampir