Етти авлод кўрган Тўти момо 135 ёшни қаршилаяпти HD

04.02.2015
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшайдиган Тўти момо Юсупова бу йил 135 ёшни қаршилаяпти. Паспортида 1880 йилда туғилганлиги кўрсатилган Тўти момонинг бу ёшга етгани олимлар томонидан тасдиқланмаган. Момо невараларининг айтишларича, онахонга еттинчи авлодини ҳам кўриш насиб қилган. Тўрткўл туманининг Кўҳна Тўрткўл қишлоғида истиқомат қиладиган Тўти момо Юнусова паспортида кўрсатилганига кўра, бу йил 135 ёшни қаршилайди. Момонинг паспортида туғилган йили 1880 йил деб кўрсатилган. Озодлик Тўти момонинг хонадони билан боғланишга муваффақ бўлди. Момонинг чевараларидан бири, 52 ёшли Ҳосилбек аканинг айтишича, момонинг аҳволи яхши, бироқ телефонда гапира олмайдилар: - Энамиз ўзларини яхши ҳис қиляпти. Ўтган кунларини ҳозир ҳам яхши эслайди. Невара-чеваралари келса, уларни танийди. Гаплашиб ўтиради, дуо қилади,- дейди Ҳосилбек ака.

Похожие видео

Показать еще